«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонун

13-modda. Суғурта мукофотлари бўйича сийловлар

(13-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)

Суғурта мукофотлари бўйича сийловлар олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга: 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ёки партизанлари ёхуд уларга тенглаштирилган шахслар; 1941—1945 йиллардаги уруш даври меҳнат фронти фахрийлари; концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари; ҳарбий хизмат мажбуриятларини бажаришда яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг ота-онасидан бири ёки бошқа турмуш қурмаган беваси; хизматни Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга мажбурлар; Чернобиль АЭСдаги авария оқибатида жабрланганлар; пенсионерлар; ногиронлиги бўлган шахслар. Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суғурта қилдирувчиларга суғурта мукофоти тўлашда суғурта мукофоти суммасининг 50 фоизи миқдорида сийлов берилади. Суғурта мукофоти суммасининг қолган 50 фоизи Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан (бундан буён матнда Тўловларни кафолатлаш жамғармаси деб юритилади) суғурталовчининг суғурта мукофотига доир сийловни компенсация қилиш масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаати олинган кундан эътиборан ўн беш календарь кун ичида қопланади. Суғурта мукофоти бўйича сийлов ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган суғурта қилдирувчининг ўзига тегишли битта транспорт воситаси бўйича мажбурий суғурта қилинганда берилади. Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ берилган суғурта мукофоти бўйича сийлов тўғрисида суғурта полисига тегишли белги қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.