Эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш фақат унинг мол-мулкига қаратилиши мумкин. Ушбу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда ҳақ ундиришни эр-хотиннинг мол-мулкига қаратиш учун кредитор қарздор эр (хотин) улушини эр-хотиннинг умумий мол-мулкидан ажратиб ундириб берилишини талаб қилишга ҳақлидир.
Агар суд эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича орттирилган барча ашёлар оила эҳтиёжлари учун ишлатилганлигини аниқласа, эр-хотиннинг умумий мажбуриятлари бўйича, шунингдек эр (хотин)нинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш эр-хотиннинг умумий мол-мулкига қаратилади. Бу мол-мулк етарли бўлмаган тақдирда эр-хотин кўрсатиб ўтилган мажбуриятлар юзасидан уларнинг ҳар бирига қарашли мол-мулк билан шерик жавобгар бўладилар.
Агар эр-хотиннинг умумий мол-мулки уларнинг бири томонидан жиноий йўл билан топилган маблағ ҳисобига орттирилгани ёки кўпайгани суд ҳукми билан аниқланган бўлса, ҳақни ундириш тегишли равишда эр-хотиннинг умумий мол-мулкига ёки унинг бир қисмига қаратилиши мумкин.
Эр-хотиннинг вояга етмаган болалари етказган зарар учун жавобгарлиги фуқаролик қонунчилиги билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn34-modda. Ҳақ ундиришни эр-хотиннинг мол-мулкига қаратиш
(34-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Oddiy tilda
NIMANI АНГLATADI
Эр ёки хотин қарзи бўлса, унинг шахсий молини олиб берилади. Агар шахсий мол етмаса, суд уларнинг биргаликда эгалик қилган молни ажратиб берилишини буюра олади. Агар биргаликдаги мол оила ҳажтиёжи учун сотилган бўлса, унда икковаласи биргаликда жавоб беради.
КИМГА TEGISHLI
Бу қоида эр-хотинларнинг қарзларини қайси молдан ундириш керак деганини белгилайди.
АМАЛДА
Ахмад қарз олиб, қайтармади. Суд унинг шахсий мобайлини сотди, лекин қарз қолди. Унда суд Ахмад ва унинг хотини Гулнозанинг биргаликдаги уйини ажратиб берилишини буюра олади, агар у оила ҳажтиёжи учун сотилган бўлса.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.