Oila kodeksi

238-modda. Чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш

(238-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Суд ёки фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқининг нормаларини қўллашда мазкур нормаларнинг мазмунини уларнинг тегишли чет эл давлатида расмий шарҳланиши ва амалиётда қўлланилишига мувофиқ тарзда аниқлайди. Суд, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва бошқа органлар чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида ёрдам ва тушунтириш олиш учун белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларларига мурожаат қилишлари ёхуд экспертларни жалб этишлари мумкин. Манфаатдор шахслар талаб ёки эътирозларини тасдиқлаш учун ўзлари асосланаётган чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим қилишга ва чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмунини аниқлаш мақсадида судга ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари ва ўзга органларга бошқа тарзда ёрдам беришга ҳақлидир. Агар ушбу моддага мувофиқ амалга оширилган чораларга қарамай, чет эл оила ҳуқуқи нормаларининг мазмуни аниқланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги қўлланилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.