Oila kodeksi

228-modda. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш жойи

(228-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлиб, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади. Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзувлар дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ариза берувчининг аризасида кўрсатилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.