Oila kodeksi

223-modda. Ўлимни қайд этиш тартиби

(223-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)

Ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш суднинг мазкур қарорида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Агар суднинг ҳал қилув қарорида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи кўрсатилмаган бўлса, ўлимни қайд этиш ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. Ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида ўлган болаларнинг туғилганлиги ва ўлими тиббий муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида қайд этилади. Ўлим содир бўлганлиги ҳақидаги ариза ўлим содир бўлган куни ёки мурда топилгач, уч кундан кечиктирмай берилиши зарур. Ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.