Oila kodeksi

207-modda. Туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига боланинг ота-онасини ёзиш

Ўзаро никоҳда бўлган ота ва онадан бирининг аризасига кўра туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида улар боланинг ота-онаси деб ёзилади. Агар ота-она ўзаро никоҳда бўлмасалар, боланинг онаси тўғрисидаги ёзув онанинг аризасига кўра, отаси тўғрисидаги ёзув эса, боланинг отаси ва онасининг биргаликдаги аризаси бўйича ёхуд суднинг ҳал қилув қарорига асосан ёзилади. Она вафот этган ёки у муомалага лаёқатсиз деб топилган ёхуд оналик ҳуқуқидан маҳрум этилганда, шунингдек онанинг қаерда эканлигини аниқлаш мумкин бўлмаганда ота тўғрисидаги ёзув отанинг аризасига кўра васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги билан ёзилади. Никоҳда бўлмаган онадан бола туғилганда ота-онанинг биргаликдаги аризаси ва оталикни белгилаш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори бўлмаса, туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарида отанинг фамилияси онанинг фамилияси бўйича, отага тегишли исм, отасининг исми ва миллати — она кўрсатмаси бўйича ёзилади. Агар ота-онанинг иккаласи ҳам номаълум бўлса, ота ва она ҳақидаги ёзувлар васийлик ва ҳомийлик органи кўрсатмасига асосан ёзилади. Никоҳда бўлган ва сунъий ҳомила ҳосил қилиш ёки эмбрионни кўчиришга ёзма розилик берган шахсларда шу усулларни қўллаши натижасида бола туғилса, туғилиш тўғрисидаги ёзувлар дафтарига улар шу боланинг ота-онаси деб ёзилади. Ўзаро никоҳда бўлган ва бошқа аёлга ҳомилани ривожлантириш мақсадида эмбрионни кўчиришга ёзма розилик берган шахслар болани туққан аёлнинг (қондош онанинг) розилиги билангина боланинг ота-онаси деб ёзилиши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.