Суднинг ҳал қилув қарори ёки алимент тўлаш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган келишув бўйича алимент ушлаб қолиши лозим бўлган иш берувчи (ташкилот маъмурияти) алимент тўловчи шахс билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақида, шунингдек унинг янги иш, ўқиш жойи ёки турар жойи унга маълум бўлса, бу ҳақда суднинг ҳал қилув қарори ижро этиладиган жойдаги давлат ижрочисига ёки алимент олувчи шахсга уч кун муддат ичида хабар бериши шарт.
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатда ўз иш, ўқиш жойи ёки турар жойи ўзгарганлиги ҳақида, шунингдек қўшимча иш ҳақи ёки бошқа даромади тўғрисида давлат ижрочисини ҳамда алимент олувчи шахсни хабардор қилиши шарт.
Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида кўрсатилган маълумотларни белгиланган муддатда узрсиз сабабларга кўра хабар қилмаган тақдирда, айбдор мансабдор шахс ва алимент тўловчи шахс қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
lex.uz’dagi asl matnOila kodeksi
138-modda. Алимент тўловчининг иш, ўқиш жойи ва турар жойи ўзгарганлиги ҳақида хабар қилиш мажбурияти
(138-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 2017 й.)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.