Оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш, уруш ва зўравонликни, шафқатсизликни, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган ўзга сирни ошкор этиш, жиноий жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа хатти-ҳаракатларни содир қилиш мақсадида фойдаланилишига йўл қўйилмайди.
Оммавий ахборот воситалари орқали фуқароларнинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаш, уларнинг шахсий ҳаётига аралашиш тақиқланади.
Прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов материалларини эълон қилиш, муайян иш бўйича суд қарори чиқмасдан туриб ёки суднинг ҳал қилув қарори ёхуд ҳукми қонуний кучга кирмай туриб, унинг натижаларини тахмин қилиш ёки судга ўзгача йўл билан таъсир кўрсатиш, номини кўрсатмаслик шарти билан маълумот берган шахснинг номини ошкор қилиш (суд ошкор этишни талаб қиладиган ҳоллар бундан мустасно) тақиқланади.
Ушбу модда талабларини бузганликда айбдор шахслар, шу жумладан муҳаррир (бош муҳаррир), журналист, бошқа шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
lex.uz’dagi asl matn«Ommaviy axborot vositalari to'g'risida»gi qonun
6-modda. Оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда суиистеъмолларга йўл қўйилмаслиги
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.