«Ommaviy axborot vositalari to'g'risida»gi qonun

27-modda. Раддия бериш ва жавоб қайтариш ҳуқуқи

Юридик ёки жисмоний шахс оммавий ахборот воситасида эълон қилинган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ва ўзининг шаъни ҳамда қадр-қимматига доғ туширадиган маълумотлар бўйича раддия беришни таҳририятдан талаб қилишга ҳақлидир. Эълон қилинган материал туфайли ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган юридик ва жисмоний шахслар ўз раддиясини мазкур оммавий ахборот воситаси орқали эълон қилишга ҳақлидир. Раддия ёки жавоб махсус рукнда ёхуд ана шунга сабаб бўлган материал босилган айни ўша саҳифада эълон қилиниши шарт. Раддия ёки жавоб газеталарда улар келган кундан эътиборан бир ой муддат ичида, бошқа даврий нашрларда эса навбатдаги сонда эълон қилинади. Олинган раддия ёки жавоб радиоэшиттириш ёки телевидение таҳририяти томонидан радиоэшиттириш ёхуд телекўрсатувнинг айни ўша дастури ёки туркумида, келган кунидан эътиборан бир ой муддат ичида эълон қилинади. Асосли ва одоб доирасидаги жавоб матнини, агар уни эълон қилиш ҳажм ёки вақт нуқтаи назаридан оммавий ахборот воситасининг фаолиятига зарар етказмаса, таҳрир қилишга йўл қўйилмайди. Оммавий ахборот воситаси раддия ёки жавобни эълон қилишдан бош тортса ёхуд уларни эълон қилиш учун белгилаб қўйилган муддатни бузса, юридик ёки жисмоний шахс даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.