«Ommaviy axborot vositalari to'g'risida»gi qonun

25-modda. Расмий хабарлар, ахборот ва эълонларни эълон қилиш

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан таъсис этилган оммавий ахборот воситалари мазкур органларнинг расмий хабарларини эълон қилишлари шарт. Фавқулодда вазиятлар тўғрисидаги шошилинч хабарлар ёки давлатнинг ваколатли органлари томонидан омма эътиборига зудлик билан етказиш мақсадида берилган хабарлар барча оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Суднинг айнан шу оммавий ахборот воситасида эълон қилиш тўғрисидаги кўрсатмаси бўлган, қонуний кучга кирган ҳал қилув қарорини таҳририят кўрсатилган муддатда бепул эълон қилиши шарт. Бошқа ҳар қандай хабар, ахборот ва эълонлар таҳририят билан ўзаро шартнома тузиш асосида эълон қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.