Оммавий ахборот воситаси ўз фаолиятини муассис тасдиқлайдиган устав (низом) асосида юритади.
Оммавий ахборот воситасининг устави (низоми) таҳририят ходимлари умумий миқдорининг камида учдан икки қисми иштирокидаги умумий йиғилишида кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва муассис томонидан тасдиқланади.
Уставда (низомда) муассис, муҳаррир (бош муҳаррир) ва таҳририят ходимларининг ваколатлари белгиланади ва оммавий ахборот воситасининг муассиси, номи, қайси тилда (тилларда) эълон қилиниши, манзили, фаолият тури ва мақсадлари, таҳририят мол-мулки манбаи ҳамда фойдани (даромадни) тақсимлаш тартиби, нашрни қайта ташкил этиш ва тугатиш шартлари кўрсатилади.
Устав (низом) Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид келмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn«Ommaviy axborot vositalari to'g'risida»gi qonun
18-modda. Оммавий ахборот воситасининг устави (низоми)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.