Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Оммавий ахборот воситаси бир неча муассис томонидан ҳам таъсис этилиши мумкин.
Қуйидагилар муассис бўлиши мумкин эмас:
ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;
қасддан содир этган жинояти учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёхуд суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар;
фаолияти қонун билан тақиқланган жамоат бирлашмалари.
Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши ўттиз фоиздан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг оммавий ахборот воситаларини ташкил этишига йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn«Ommaviy axborot vositalari to'g'risida»gi qonun
11-modda. Оммавий ахборот воситаларини таъсис этиш ҳуқуқи
(11-модда Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 30 августдаги 405–II-сон Қонунига асосан учинчи ва тўртинчи қисм билан тўлдирилган, — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 165-модда)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.