«Notariat to'g'risida»gi qonun

73-modda. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларни топшириш

(73-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Нотариус жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари ва (ёки) ўзга ҳужжатларини бошқа жисмоний ва юридик шахсларга топширади. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатлар уларнинг топширилганлигини маълум қилиш шарти билан почта орқали юборилади ёки бевосита тегишли шахсларга имзо қўйдириб топширилади. Аризалар телефакс, компьютер тармоқлари ва бошқа техник воситалардан фойдаланиб ҳам узатилиши мумкин. Аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларни топшириш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраган шахс қоплайди. Шахснинг илтимосига кўра нотариус аризалар ва (ёки) бошқа ҳужжатларнинг топширилганлиги ҳақида гувоҳнома беради.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.