«Notariat to'g'risida»gi qonun

65-modda. Ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлаш

(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Нотариуслар жисмоний ва юридик шахслар томонидан берилган ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлайди. Кўчирма олинаётган ҳужжатда ўзаро боғлиқ бўлмаган бир нечта алоҳида масалага оид қарорлар мавжуд бўлган тақдирдагина кўчирманинг тўғрилиги шаҳодатланиши мумкин. Кўчирма ҳужжатнинг муайян масалага доир қисмининг тўла матнини акс эттириши керак. Нотариус ҳужжатлар кўчирма нусхаларининг ва ҳужжатлардан олинган кўчирмаларнинг тўғрилигини шаҳодатлар экан, ҳужжат мазмунининг қонунийлигини, унда баён қилинган фактларнинг ҳақиқатга мослигини, уни имзолаган жисмоний шахсларнинг шахсини, муомалага лаёқатлилиги ва ваколатларини, ҳужжатни юборган юридик шахснинг ҳуқуқ лаёқатини тасдиқламайди. Агар бир қисми бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхасини ифодалаган бир неча варақдан иборат ҳужжат аслининг кўчирма нусхаси ёки ҳужжатнинг аслидан олинган кўчирма тўғрилиги шаҳодатланаётган бўлса, тасдиқлов ёзувида бу ҳақда белги қўйилади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.