Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатлар нотариус иштирокида имзоланади. Битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатлар тарафлар томонидан бармоқ изларини олиш йўли билан тасдиқланиши мумкин.
Битимлар, аризалар ва бошқа ҳужжатларни тасдиқлаш жараёни видеоконференцалоқа орқали амалга оширилиши мумкин.
Агар фуқаро жисмоний нуқсони, касаллиги туфайли ёки қандайдир бошқа сабабларга кўра битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаса, битим, ариза ёки бошқа ҳужжатни унинг топшириғига кўра унинг ўзи ва нотариус ҳозирлигида бошқа фуқаро имзолаши мумкин, бунда нотариал ҳаракатни амалга оширишни сўраб мурожаат қилган фуқаронинг ҳужжатни ўз қўли билан имзолай олмаганлиги сабаблари ёзиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолларда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш чоғида видеоёзув воситаларидан фойдаланилади.
Башарти нотариал идоранинг йиғмажилдларида корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар мансабдор шахсларининг ваколатлари текширилганлиги ҳақида маълумотлар, имзоларининг шахсан мурожаат қилинган вақтда олинган намунаси бўлса ва уларнинг имзолари ҳақиқийлигига шубҳа туғилмайдиган бўлса, нотариус бу мансабдор шахсларнинг ўзлари келишини талаб қилмаслиги мумкин.
Ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги, шу жумладан ижтимоий картани расмийлаштириш ҳақидаги аризадаги ариза берувчининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасининг, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрининг, хотинининг, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларининг) имзоларини нотариал шаҳодатлаш талаб этилмайди. Мазкур аризада ижтимоий ҳимоя органига ариза берувчининг ва у билан бирга яшовчи оила аъзоларининг (ўз оиласига эга бўлмаганда ота-онасининг, шунингдек ўз оиласига эга бўлганда эрининг, хотинининг, ўз оиласига эга бўлмаган 18 ёшли ва ундан катта ёшли фарзандларининг) имзолари уларга доир бўлган, ушбу Қонун 6-моддаси тўртинчи қисмининг олтинчи хатбошисида назарда тутилган маълумотларни, шунингдек кредит ахборотини, қимматли қоғозлар бозоридаги махфий ахборотни ва банк сирини ташкил этувчи маълумотларни, агар бу маълумотлар ўз зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлса, олишга ҳамда уларга ишлов беришга бўлган розилигидир. Бунда ижтимоий ҳимоя органининг ходимлари мазкур аризадаги имзоларнинг ҳақиқийлиги учун жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Notariat to'g'risida»gi qonun
34-modda. Нотариал тасдиқланадиган битимлар, шунингдек аризалар ва бошқа ҳужжатларни имзолаш тартиби
(34-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 17 декабрдаги ЎРҚ-1102-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.12.2025 й., 03/25/1102/1173-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.