«Notariat to'g'risida»gi qonun

28-modda. Консуллар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар

(28-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қуйидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширади: 1) битимларни (шартномалар, васиятномалар, ишончномалар ва ҳоказоларни) тасдиқлайди, Ўзбекистон Республикасида жойлашган кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш ва гаровга қўйиш тўғрисидаги шартномалар бундан мустасно; 2) фуқаронинг тирик эканлиги фактини тасдиқлайди; 3) фуқаронинг муайян жойда эканлиги фактини тасдиқлайди; 4) фуқаронинг фотосуратда акс эттирилган шахс эканлигини тасдиқлайди; 5) ҳужжатлар тақдим этилган вақтни тасдиқлайди; 6) мерос мол-мулкнинг қўриқланишига доир чора-тадбирлар кўради; 7) меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради; 8) эр-хотиннинг умумий мол-мулкидаги улушга мулк ҳуқуқи ҳақида гувоҳномалар беради; 9) ҳужжатларнинг нусхалари ва ҳужжатлардан олинган кўчирмалар тўғрилигини шаҳодатлайди; 10) ҳужжатлардаги имзоларнинг ҳақиқийлигини шаҳодатлайди; 11) ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлайди; 12) пул суммалари ва қимматли қоғозларни депозитга қабул қилиб олади; 13) сақлаш учун ҳужжатларни қабул қилиб олади; 14) ижро хатларини ёзади; 15) денгиз протестларини амалга оширади. Ўзбекистон Республикаси консуллик муассасаларининг консуллари қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа нотариал ҳаракатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.