«Notariat to'g'risida»gi qonun

22³-modda. Электрон мурожаат

(4¹-боб Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-497-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 03/18/497/2044-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради)

Жисмоний ва юридик шахслар нотариус қабулига олдиндан ёзилиш, битимлар ва аризаларнинг электрон шаклдаги лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ бошқа мақсадлар учун ахборот тизимлари орқали нотариал идораларга мурожаат қилиши мумкин. Электрон мурожаат электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши лозим. Агар ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ҳақ тўланмаган бўлса, битимлар ва аризаларнинг электрон шаклдаги лойиҳаларини тайёрлаш тўғрисидаги электрон мурожаат кўриб чиқилмайди. Ахборот тизимлари орқали нотариал идораларга келиб тушадиган электрон мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.