«Notariat to'g'risida»gi qonun

22-modda. Нотариал идораларни молиялаштириш

(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Давлат нотариал идоралари қонунчиликда белгиланган тартибда молиялаштирилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти: нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун ундириладиган давлат божи суммасининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларда қоладиган қисми; ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатларни бажарганлик, шунингдек нотариатнинг фаол модели доирасида хизматлар кўрсатганлик учун ундириладиган тўловлар; қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Нотариусларнинг даромадларига солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуснинг депозит ҳисобварақларидаги маблағлар нотариуснинг даромади ҳисобланмайди. Ушбу маблағларга нотариус мажбуриятлари бўйича ундирувни қаратишга йўл қўйилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.