«Notariat to'g'risida»gi qonun

10-modda. Нотариал иш юритиш ва ҳисобдорлик

(10-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Нотариал идора нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материалларининг бут сақланишини таъминлаши, ўз нотариал архив ишини юритиши шарт. Нотариал иш юритиш ҳужжатлари ва материаллари уч йил ўтгач Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивларга топширилиши керак. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар томонидан бериладиган нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари ва реестрлардан кўчирмалар нотариал тасдиқланган ҳужжатларга тенглаштирилади ҳамда уларни берганлик учун қонунчиликда белгиланган тартибда ҳақ ундирилади. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳрга эга бўлади. Нотариал иш юритиш қоидалари, нотариал ҳужжатларни сақлаш муддатлари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия бошқармалари давлат божи тушумларининг ҳисобини юритади ва улар юзасидан давлат солиқ хизмати органларига ҳисобот тақдим этади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.