«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

15-modda. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш

(15-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ушбу Қонуннинг қоидалари бажарилишини таъминлашга қаратилган келишилган саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилади. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ўз ваколатига кирадиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар вакиллари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгашнинг мажлислари заруратга қараб, лекин ярим йилда камида бир марта раис томонидан чақирилади. Ногиронлиги бўлган шахслар ишлари бўйича идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом ва унинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.