«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун

13-modda. Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ваколатлари

(13-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 03/24/955/0688-сон)

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ўз ваколатлари доирасида: ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади; ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш бўйича устувор йўналишларни белгилайди; ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқларини таъминлашга доир давлат дастурларини шакллантиради ҳамда амалга оширади; ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ижросини таъминлайди; ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрланишини молиялаштиради ва ташкил этади; ўзгаларнинг парваришига ва ёрдамига муҳтож ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш бўйича стационар муассасалар тармоғини ривожлантиришга доир чоралар кўради; реабилитация, илмий-ишлаб чиқариш марказларининг, ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат кўрсатиш стационар муассасаларининг, ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ҳамда санаторий-курорт муассасаларининг тармоғини яратади, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизматлар кўрсатиш бўйича ташкилотларни ташкил этади; давлат соғлиқни сақлаш тизимининг амбулатория ва стационар даволаш-профилактика муассасаларида тиклаш терапияси бўлимларининг тармоғини яратади. Республика ижро этувчи ҳокимият органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.