Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ногиронлиги бўлган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик юзасидан комплекс чора-тадбирлар кўриш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари ва имкониятлари тенглигини бошқа фуқаролар билан тенг равишда таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ва давлат ҳаётига жалб этиш;
ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш масалалари бўйича жамиятда маърифий-тарбиявий ишларни ташкил этиш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
давлат органларининг ва улар мансабдор шахсларининг ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш;
ногиронлиги бўлган шахсларнинг инклюзив таълим (мактабгача, қўшимча, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал, олий ва олий таълимдан кейинги таълим) олиш имкониятини таъминлаш;
давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш.
lex.uz’dagi asl matn«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун
11-modda. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
(11-модданинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 23 октябрдаги ЎРҚ-1091-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2025 й., 03/25/1091/0969-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.