Нодавлат нотижорат ташкилоти:
қонунчилик ва таъсис ҳужжатларига риоя этиши;
ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиши, шу жумладан молиялаштириш манбалари ҳамда мақсадлари тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаши;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан олинган пул маблағлари ва мол-мулкдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотни ҳар чоракда ўз расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида ёхуд ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларига давлат хизматлари кўрсатиладиган махсус электрон платформасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқлаган шаклда эълон қилиб бориши;
рўйхатдан ўтказувчи органни ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлар ҳақида хабардор қилиши (бундан сиёсий партиялар мустасно) ва унинг вакилига ўтказилаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериши;
нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг чет мамлакатларга нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ ташрифлари уюштирилиши ҳақида рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилиши;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиши, шунингдек ушбу манбалар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган лойиҳанинг натижаси тўғрисидаги маълумотни белгиланган тартибда эълон қилиши;
рўйхатдан ўтказувчи органга, давлат солиқ хизмати органларига ва давлат статистикаси органларига ўз фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда ҳисоботлар тақдим этиши шарт.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўтказилиши режалаштирилаётган тадбирлари ҳақида хабардор қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан, чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишни рўйхатдан ўтказувчи орган билан келишиб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Nodavlat notijorat tashkilotlari to'g'risida»gi qonun
8-modda. Нодавлат нотижорат ташкилотининг мажбуриятлари
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.