Нодавлат нотижорат ташкилоти қонун билан тақиқланмаган ҳамда ўзининг таъсис ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларга мувофиқ бўлган фаолиятнинг ҳар қандай турини амалга ошириши мумкин.
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро ва чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиаллари ҳамда уларнинг чет эл фуқаролари бўлган ва фуқаролиги бўлмаган ходимлари, шунингдек бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларининг чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган ходимлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бирор-бир сиёсий фаолиятда ҳамда мазкур нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставларида белгиланган мақсадлари ва вазифаларига мувофиқ бўлмаган бошқа фаолиятда иштирок этишга ҳақли эмас. Уларнинг сиёсий партиялар ва оммавий ҳаракатлар томонидан ўтказиладиган амалий ҳаракатлар ҳамда тадбирларни молиялаштиришига, бундай ташкилотларни тузиш ташаббуси билан чиқишига ва бундай ташкилотлар тузишни қўллаб-қувватлашига йўл қўйилмайди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулк ҳисобидан қуйидагиларни амалга ошириш тақиқланади:
референдум ва сайлов натижаларига таъсир ўтказиш ёки таъсир ўтказишга уриниш;
Ўзбекистон Республикасида тузилган сиёсий партияларнинг сайловолди кампанияларини қўллаб-қувватлаш.
Нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан айрим фаолият турлари фақат лицензиялар асосидагина амалга оширилиши мумкин. Бундай фаолият турларининг рўйхати қонунчилик билан белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Nodavlat notijorat tashkilotlari to'g'risida»gi qonun
30-modda. Нодавлат нотижорат ташкилоти фаолиятининг турлари
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.