Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатга олувчи органга қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг раҳбар-органи аъзолари ҳар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва жойи, яшаш жойи ҳамда манзилини кўрсатган ҳолда улар томонидан имзоланган ариза;
нодавлат нотижорат ташкилотининг устави ёхуд ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги низом давлат тилида икки нусхада;
таъсис шартномаси — нодавлат нотижорат ташкилотларининг уюшмалари (иттифоқлари) учун;
нодавлат нотижорат ташкилотини ташкил этиш тўғрисидаги таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилишнинг баённомаси ёхуд таъсисчининг қарори (республика нодавлат нотижорат ташкилотлари учун тегишли ваколатхоналар ва филиалларни ташкил этиш, раҳбар органларни ҳамда бошқа органларни шакллантириш тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилади);
жойлашган ери нодавлат нотижорат ташкилотининг почта манзили сифатида фойдаланилиши мўлжалланаётган кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш ташаббускорлари ёхуд унинг таъсисчилари тўғрисидаги маълумотлар;
ташаббускор фуқароларнинг рўйхати;
дастлабки маблағлар шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат — жамоат фондлари учун;
васиятноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси — васиятнома бўйича ташкил этилаётган жамоат фондлари учун.
Қўшиб юбориш, бўлиш, ажратиб чиқариш ёки ўзгартириш шаклида қайта ташкил этиш йўли билан тузилаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
қайта ташкил этилаётган ташкилотларга маълум бўлган барча кредиторлар ёзма равишда хабардор қилинганлигининг ва қайта ташкил этиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинганлигининг тасдиқномаси;
қайта ташкил этилаётган ташкилотларнинг барча кредиторлари ва қарздорларига нисбатан барча мажбуриятлари, шу жумладан тарафлар низолашаётган мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворислик тўғрисидаги қоидалар кўрсатилган топшириш далолатномаси (қўшиб юбориш ва ўзгартиришда) ёки тақсимлаш баланси (бўлиш ва ажратиб чиқаришда);
давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг асл нусхаси, шунингдек ички ишлар органларининг ташкилот муҳри ва штампи йўқ қилиб ташланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси (қўшиб юбориш, бўлиш ва ўзгартиришда).
Давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳужжатлар таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш ўтказилган кундан эътиборан икки ой ичида, жамоат бирлашмаси учун эса бир ой ичида тақдим этилади.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш нодавлат нотижорат ташкилотининг марказий раҳбар органи томонидан тақдим этилган ва тасдиқланган ҳужжатлар асосида, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси асосида тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилади.
Бош ташкилоти Ўзбекистон Республикасидан ташқарида жойлашган халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда чет эл нодавлат нотижорат ташкилотларининг ваколатхоналари ва филиалларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатхона ёки филиалнинг асосий мақсадлари ҳамда фаолият кўрсатиш муддати, шунингдек ходимларининг сони чегараси ҳам кўрсатилган ариза рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этилади. Аризага асосий ташкилотнинг раҳбарлик қилувчи марказий органи томонидан тасдиқланган қуйидаги ҳужжатлар икки нусхада илова қилинади:
бош ташкилотни тузиш мақсадлари ва вазифалари кўрсатилган ҳолда уставнинг ҳамда рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган нусхалари;
бош ташкилотнинг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона очиш ёки филиал ташкил этиш тўғрисидаги қарори (баённомаси), унда ваколатхона очишга (филиал ташкил этишга), унинг низомини тасдиқлашга, раҳбарини (раҳбарларини) тайинлашга оид белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган маълумотлар бўлиши керак;
ваколатхона ёки филиал тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган, уни очишдан (ташкил этишдан) кўзланган мақсадлар ва вазифалар ҳам кўрсатилган, ўзбек ва рус тилларидаги низом (устав);
бош ташкилот томонидан ваколатхона ёки филиал раҳбарига берилган белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ишончнома;
бош ташкилот фаолияти тўғрисида белгиланган тартибда легаллаштирилган ёки апостиль қўйилган ахборот;
ижарага берувчининг тегишли биноларни ваколатхона ёки филиалга бериш тўғрисидаги розилик хати;
ваколатхона ёки филиалнинг раҳбари ҳамда ходимлари тўғрисидаги маълумотлар, уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи, фуқаролиги, касби, яшаш жойи ҳамда телефон рақами кўрсатилган ҳолда;
ваколатхона ёки филиал фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисида белгиланган шаклдаги декларация.
lex.uz’dagi asl matn«Nodavlat notijorat tashkilotlari to'g'risida»gi qonun
22-modda. Нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар
(22-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 21 августдаги ЎРҚ-1083-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2025 й., 03/25/1083/0769-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.