«Nodavlat notijorat tashkilotlari to'g'risida»gi qonun

18-modda. Нодавлат нотижорат ташкилотининг муассисларига, қатнашчиларига (аъзоларига) қўйиладиган умумий талаблар

(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Агар қонунчиликда бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин. Ёшларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига ўн тўрт ёшга тўлган шахслар, болаларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига эса ўн ёшга тўлган шахслар аъзо бўлиши мумкин. Нодавлат нотижорат ташкилотига аъзо бўлиш, аъзоликдан маҳрум бўлиш шартлари ва тартиби, шу жумладан ёшига кўра аъзоликдан чиқиш шартлари тегишли нодавлат нотижорат ташкилотларининг уставлари билан белгиланади. Расмий ҳужжатларда у ёки бу нодавлат нотижорат ташкилотига аъзолик ёки унинг фаолиятидаги иштирокнинг кўрсатилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқароларнинг нодавлат нотижорат ташкилотига мансублиги ёки мансуб эмаслиги уларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш учун асос бўла олмайди. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда нодавлат нотижорат ташкилотининг муассислари, қатнашчилари (аъзолари) бўлиши мумкин, Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномаларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.