«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси», «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси» Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари, «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси», шунингдек вазирликлар ва идораларнинг расмий нашрлари вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
«Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси», Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг расмий нашрлари мазкур маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари эълон қилинадиган расмий манбалардир.
lex.uz’dagi asl matn«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун
39-modda. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар эълон қилинадиган расмий манбалар
(39-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 17 октябрдаги ЎРҚ-976-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/976/0833-сон)
Oddiy tilda
**Нимани ангlatadi**
Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайси расмий манбаларда эълон қилиш керак деб белгилайди. Бу манбалар — газеталар, маҷаллалар, электрон базалар ва расмий нашрлар. Ҳужжатлар шу жойларда эълон қилингандан сўнг ҳамма одамга маълум бўлади.
**Кимга тегишли**
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари, Президент, Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ҳокимияти органларининг ҳужжатларига тегишли.
**Амалда**
Ўзбекистон Республикасининг янги қонуни қабул қилинди. Бу қонун "Халқ сўзи" газетасида ва "Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базаси"да эълон қилинди. Шундан сўнг барча шахслар ушбу қонун билан танишиши мумкин.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.