«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

32-modda. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга киритиш

Тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга давлат тилида киритилади. Зарур бўлган ҳолларда, унинг бошқа тиллардаги таржимаси тақдим этилиши мумкин. Тайёрланган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ҳуқуқий экспертиза якунлари бўйича хулосаси ва тушунтириш хати билан киритилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасига қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда тегишли органларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш бўйича хулосаси (ҳисоботи), шунингдек молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар, статистика маълумотлари ва уни асослаш учун бошқа маълумотлар илова қилинади. Ишлаб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини киритаётганда уни амалга оширишга, шунингдек унинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилишга доир тадбирлар режасини илова қилади. Ишлаб чиқувчи Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасини киритаётганда, бундан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мустасно, халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатган ҳолда таҳлилий қиёсий жадвални тайёрлаши шарт. Халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги принциплари, қоидалари ҳамда таърифларининг тайёрланган батафсил таҳлилини ўз ичига олган қиёсий жадвалсиз киритилган Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси кўриб чиқилмайди, бундан Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунларини ўз кучини йўқотган деб топишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.