Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органга киритилгунига қадар:
манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан;
қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда бошқа давлат органлари ва ташкилотлар билан мажбурий тартибда келишилади.
Келишиш учун юборилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларига манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларнинг биринчи раҳбарлари (алоҳида ҳолларда — уларнинг биринчи ўринбосарлари) томонидан:
қонун ҳужжатлари лойиҳаларига — етти иш куни ичида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларига — уч иш куни ичида;
вазирликлар ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларига — беш иш куни ичида;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари лойиҳаларига — уч иш куни ичида виза қўйилади.
Қонунчиликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг бошқа муддатлари ҳамда муайян давлат органлари ва ташкилотлар билан мажбурий равишда келишишга доир талаблар белгиланиши мумкин.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишишнинг махсус ахборот тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш тартиби қонунчиликда белгиланади.
lex.uz’dagi asl matn«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун
30-modda. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш
(30-модда иккинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)
Oddiy tilda
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЕЛИШИШ
Нимани англадади
Янги қонун ёки фармон ёзишдан олдин, уни яратган орган бошқа давлат органларидан розилик олиши керак. Бу жараён электрон тизим орқали амалга оширилади. Ҳар бир орган белгиланган вақт ичида жавоб бериши мажбур.
Кимга тегишли
Бу қоида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилувчи барча давлат органларига, вазирликларига ва маҳаллий ҳокимияларга тегишли.
Амалда
Вазирлик янги низом лойиҳасини ёзди. Уни қабул қилишдан олдин бошқа вазирликларга ва идораларга жўнатди. Уларнинг раҳбарлари беш иш куни ичида ўз фикрини юборишлари керак. Агар ҳеч ким қарши чиқмаса, лойиҳа қабул қилинади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.