«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

19-modda. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни режалаштириш, қоида тариқасида, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш талаб қилинадиган муаммоларни аниқлаш ва таҳлил қилиш якунлари бўйича тайёрланадиган норма ижодкорлиги ишининг режалари (дастурлари) доирасида амалга оширилади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган органлар ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ёки қонунчилик нормаларини такомиллаштириш мақсадида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашнинг жорий (ярим йиллик ва йиллик) ҳамда истиқболга (бир йилдан ортиқ муддатга) мўлжалланган режаларини (дастурларини) ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши мумкин. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режаларида (дастурларида) қуйидагилар кўрсатилади: норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг номи; ижтимоий муносабатларнинг у ёки бу соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ҳолатининг тавсифи; ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни талаб қиладиган муаммоларнинг тавсифи, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларининг таҳлили; ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни талаб қиладиган муаммоларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини бартараф этишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қабул қилиш зарурлигининг асоси; молиявий-иқтисодий ҳисоб-китоблар — моддий харажатлар талаб қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари учун; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш муддатлари; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун масъул бўлган давлат органлари ва ташкилотлар; норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган тақдирда, кутилаётган натижалар, шу жумладан тартибга солиш таъсирини баҳолаш ўтказилган ҳолларда унинг натижалари. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашни режалаштириш тартиби норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган орган ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳасини тайёрлашни амалга оширувчи ташкилот (бундан буён матнда ишлаб чиқувчи деб юритилади) томонидан белгиланади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш режалари (дастурлари) мажбурий тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган тегишли органларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШНИ РЕЖАЛАШТИРИШ Нимани англадади Бу давлат органларининг янги қонун ёки қоида ишлаб чиқиш ишини олдиндан режалаштириши. Органлар қайси муаммолар ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш керак, уларни қачон ва қандай қилиб ҳал қилишни олдиндан ишлаб чиқиб, ўз веб-сайтларида эълон қилиши керак. Кимга тегишли Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш ҳуқуқига эга давлат органларига тегишли. Аmalда Масалан, Ўзбекистон Республикасининг Парламенти янги қонун ишлаб чиқиш режасини тайёрлайди: "2025 йилда ишчилар ҳимояси тўғрисида қонун қабул қилиш" деб ёзади ва бунинг сабабларини, муддатларини, масъул органларини кўрсатиб, веб-сайтида эълон қилади.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.