«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

17-modda. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланадиган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ушбу ҳужжатларнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар («йўл хариталари») ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин. Низом давлат органлари ва ташкилотларнинг, улар таркибий бўлинмаларининг мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек у ёки бу соҳадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тартибини белгилайди. Қоидалар бирор-бир фаолиятни амалга оширишга доир талабларни белгилайди. Йўриқнома норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашнинг аниқлаштирувчи жиҳатларини белгилайди. Регламент давлат органлари ва ташкилотларнинг иш тартибини, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар томонидан маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш тартибини белгилайди. Стратегия мамлакат ёки муҳим тармоқларни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг энг асосий йўналишларини белгилайди. Концепция у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг энг муҳим устуворликларини, мақсадларини, асосий йўналишларини, вазифаларини ва амалга оширилиш механизмларини белгилайди. Доктрина Ўзбекистон Республикасининг у ёки бу соҳадаги миллий манфаатларини таъминлаш мақсадлари, вазифалари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилайди. Дастур («Йўл харитаси») у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг мақсадларига эришилишини таъминлайдиган тадбирлар (вазифалар, амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва масъул ижрочилар бўйича ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар) ва механизмлар тизимини белгилайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.