«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги қонун

14-modda. Вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари

(14-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-880-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/880/0905-сон)

Вазирликлар ва идоралар, агар уларга қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ваколатлар берилган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин. Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатлари доирасида буйруқлар ва қарорлар тарзидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Буйруқлар вазирлик ва идора номидан қарор қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган вазирлик ёки идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади. Қарорлар идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган идоралар томонидан қабул қилинади. Вазирликлар ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари бошқа вазирликлар ёки идоралар билан келишилган ҳолда қабул қилиниши мумкин. Вазирликлар ва идоралар томонидан қўшма қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши мумкин. Вазирликлар ва идораларнинг таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий органлари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.