«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

8-modda. Умумий қоидалар

(8-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)

1. Ширкат (жамоа) мулки оилавий мулкни, маҳалла мулкини, шунингдек кооперативларнинг, ижара, жамоа корхоналарининг мулкини, жамоат ташкилотлари ва диний ташкилотларнинг, турли хўжалик жамиятлари ва ширкатларининг, ассоциациялар ва юридик шахс ҳисобланган бошқа бирлашмаларнинг мулкини ўз ичига олади. 2. Коллектив мулкнинг ҳосил бўлиши ва кўпайиб бориши меҳнаткашлар коллективларига олинган даромадлардан давлат мол-мулкини сотиб олиш учун фойдаланиш имконини бериш, фуқароларнинг ва юридик шахсларнинг мол-мулкини кооперативлар, бошқа хўжалик жамиятлари ҳамда ширкатларини тузиш учун ихтиёрий равишда бирлаштириш билан таъминланади. 3. Жамоа мулкининг турли шаклларига берилмайдиган мол-мулкнинг рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси белгилайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.