«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

34-modda. Мулкдорнинг ҳуқуқи қонуний равишда тўхтатилган тақдирда унинг манфаатларини ҳимоя қилиш

(34-модда 1-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

1. Мулкдорга қарашли уй, бошқа бинолар, иншоотлар, дов-дарахтлар жойлашган ер участкасини олиб қўйиш ҳақида қарор қабул қилиниши муносабати билан ёки давлат идорасининг мулкдор мол-мулкини бевосита олиб қўйишга қаратилмаган бошқа қарори муносабати билан мулкдорнинг ҳуқуқини тўхтатиб қўйишга фақат Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибдагина йўл қўйилади. Бунда мулк ҳуқуқи тўхтатилиши оқибатида етказилган зарар мулкдорга батамом тўланади. Мулкдор норози бўлган тақдирда низо суд томонидан ҳал этилмагунича, мулк ҳуқуқининг тўхтатилишига олиб борадиган қарор амалга оширилиши мумкин эмас. Мулкдорга етказилган зарарни қоплаш билан боғлиқ барча масалалар ҳам низони кўриб чиқиш жараёнида ҳал этилади. 2. Мулкдор мол-мулкининг давлат томонидан олиб қўйилишига мулкдорнинг мажбуриятлари бўйича ҳақ ундириш шу мулкка қаратилган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда ва тартибда, шунингдек реквизиция ва мусодара тартибида йўл қўйилади. Табиий офатлар, фалокатлар, юқумли касалликларнинг тарқалиши, ҳайвонларда касалликнинг кенг ёйилиши ва фавқулодда рўй берадиган бошқа ҳолатларда мол-мулк давлат ҳокимияти идораларининг қарорига биноан жамият манфаатларини кўзлаган ҳолда мулкдордан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шартлар билан мажбурий тарзда олиб қўйилиши (реквизиция қилиниши) мумкин ва унга мулкнинг қиймати тўланади. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган ҳолларда суднинг қарорига биноан мол-мулк мусодара қилиниши мумкин.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.