«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

3-modda. Мулкий ҳуқуқ объектлари

(3-модданинг 2 ва 3-бандлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

1. Қуйидагилар мулк объектларидир: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ер, ер ости бойликлари, ички сувлар, ҳаво ҳавзаси, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, иморатлар ва иншоотлар, маҳсулотлар, турар жой ва квартиралар, маҳсулот белгилари, саноат намуналари, ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, интеграл микросхемаларнинг топологияси, селекция ютуқлари, маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, асбоб-ускуналар, моддий ва маънавий маданият буюмлари, пуллар, қимматли қоғозлар ва бошқа мол-мулклар; инсоннинг меҳнат қилиш қобилияти. 2. Ихтиролар, кашфиётлар, фан, адабиёт, санъат асарлари, ахборот, илмий ғоялар, техник ишланмалар ва ақлий ижоднинг бошқа объектларини яратиш ҳамда улардан фойдаланиш хусусидаги муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунчилиги билан тартибга солинади. 3. Тарих ва маданият ёдгорликларига мулкий ҳуқуқни амалга ошириш Ўзбекистон Республикасининг махсус қонунчилиги билан белгилаб берилади. 4. Мол-мулкдан хўжаликда фойдаланиш натижалари (маҳсулот ва даромадлар), қонунлар ёки шартномада бошқа тартиб кўзда тутилмаган бўлса, шу мол-мулк эгасига тегишлидир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.