«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

26-modda. Давлат муассасасининг мол-мулки

(26-модданинг 2-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

1. Давлат мулки бўлган ва мулкдор томонидан давлат бюджетида турувчи давлат муассасасига (ташкилотига) бириктириб қўйилган мол-мулк шу муассаса (ташкилот)нинг оператив бошқарувида бўлади. 2. Давлат бюджетида турувчи ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда хўжалик фаолиятни амалга оширишлари мумкин бўлган давлат муассасалари (ташкилотлари) ана шундай фаолиятдан келган даромадларни ва шу даромадлар ҳисобидан орттирилган мол-мулкларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўладилар. 3. Давлат муассасаси (ташкилоти) ўз мажбуриятлари юзасидан ўз эгалигидаги пул маблағлари билан жавоб беради. Давлат муассасасининг (ташкилотининг) маблағи етарли бўлмаган тақдирда унинг мажбуриятлари бўйича тегишли мулкнинг эгаси жавобгар бўлади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.