«Мулкчилик тўғрисида»ги қонун

1-modda. Мулкий ҳуқуқ

(1-модда Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги 851—XII-сон Қонуни таҳририда — Олий Кенгаш Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 235-модда)

1. Ўзбекистон Республикасида мулкий ҳуқуқ тан олинади ва қонун билан муҳофаза этилади. 2. Мулкдор ўзига тегишли мол-мулкка ўз ихтиёрига кўра эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдор ўз мол-мулкига нисбатан қонунга зид бўлмаган ҳар қандай хатти-ҳаракатларни қилишга ҳақлидир. У мулкдан қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай хўжалик ёки бошқа фаолиятни амалга оширишда фойдаланиши мумкин. 3. Мулкдор ўзига қарашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини бошқа шахсларга беришга фақат ўзи ҳақлидир. Ўзбекистон Республикаси қонунларида кўзда тутилган ҳолларда, мулкдорнинг зиммасига бошқа шахсларнинг унинг мулкидан чекланган тарзда фойдаланишига йўл қўйиш вазифаси юкланиши мумкин. 4. Мулкдор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида кўзда тутилган шартлар ва доира чегарасида ўзига тегишли мулкий ҳуқуқни амалга ошириш пайтида фуқароларнинг меҳнатидан фойдаланиш тўғрисида улар билан шартнома тузишга ҳақлидир. Фуқаронинг меҳнатидан фойдаланишга асос бўлган мулкнинг қай шаклда эканлигидан қатьий назар, фуқаро Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида ва бошқа қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқлар ва кафолатлар билан таъминланади. 5. Мулкий ҳуқуқнинг амалга оширилиши атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, жисмоний, юридик шахсларнинг ва давлатнинг ҳуқуқларини бузмаслиги ҳамда қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига путур етказмаслиги керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.