Маъмурий ҳужжат адресат томонидан тегишли тарзда ва тегишли муддатда ижро этилмаган тақдирда унинг мажбурий ижросини таъминловчи процессуал ҳужжат маъмурий органнинг ижро ҳужжатидир. Агар ушбу бобда ёки бошқа қонунда ўзгача қоида назарда тутилмаган бўлса, ижро ҳужжатларига нисбатан ушбу Қонуннинг 4-бобида назарда тутилган талаблар ва қоидалар қўлланилади.
Агар қонунда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ижро ҳужжати маъмурий орган томонидан ўз ташаббусига кўра ёки ижро этилаётган маъмурий ҳужжат маъмурий иш юритиш бошқа иштирокчисининг қайси талаби натижасида қабул қилинган бўлса, ўша талабга кўра, ихтиёрий ижро этиш муддати ўтгач уч иш куни ичида қабул қилинади.
Маъмурий органнинг ижро ҳужжати фақат ёзма шаклда қабул қилинади ва у ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган тартибда хабардор қилиш мақсадида адресатга, шунингдек маъмурий ҳужжатнинг мажбурий ижро этилишини талаб қилаётган шахсга бир иш куни ичида юборилиши керак.
Ижро ишини юритишда маъмурий ҳужжат бўйича ўз мажбуриятларини бажармаганлиги ёки тегишли тарзда бажармаганлиги учун ўзига нисбатан ижро ҳужжати қабул қилинган адресат — мажбуриятли шахс, ижро ҳужжати қайси шахснинг фойдасига ёки қайси шахс манфаатларини кўзлаб қабул қилинган бўлса, ўша шахс ундирувчи бўлади.
lex.uz’dagi asl matn«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун
76-modda. Маъмурий органнинг ижро ҳужжати
Oddiy tilda
МАЪМУРИЙ ОРГАННИНГ ИЖРО ҲУЖЖАТИ
Нимани англадади
Маъмурий орган қабул қилган ҳужжат адресат унинг шартларини бажармаса, унинг мажбурий ижросини таъминловчи махсус ҳужжатдир. Бу ҳужжат фақат ёзма шаклда қабул қилинади ва адресатга бир иш куни ичида юборилиши керак. Ижро ҳужжати маъмурий органнинг ўз ташаббусига ёки бошқа шахснинг талаби асосида қабул қилинади.
Кимга тегишли
Ижро ҳужжати маъмурий органга тегишли ҳужжат бўлиб, унинг мажбурий ижросини таъминлайди.
Аmalда
Агар шахс қонун асосида қарз тўлашни қабул қилса, лекин муддатида тўламаса, маъмурий орган унга ижро ҳужжати юборади. Шахс бу ҳужжатни қабул қилганидан сўнг қарзни тўлашга мажбур бўлади.
Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.