«Ma'muriy tartib-taomillar to'g'risida»gi qonun

48-modda. Мажлис баённомаси

Маъмурий ишни мажлисда кўриб чиқиш чоғида мажбурий тартибда баённома юритилади. Мажлис баённомаси маъмурий ишни кўриб чиқишнинг барча муҳим ҳолатларини акс эттириши керак. Мажлис баённомасида, хусусан, қуйидагилар кўрсатилади: 1) мажлиснинг санаси ва жойи; 2) мажлис бошланган ва тугаган вақт, мажлисдаги танаффуслар ҳақидаги маълумотлар; 3) маъмурий органнинг номи, маъмурий орган мансабдор шахсининг фамилияси, исми, отасининг исми ёки маъмурий ишни кўриб чиқаётган коллегиал органнинг таркиби ва мажлис котиби; 4) адресат — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг яшаш жойи, агар адресат юридик шахс бўлса — унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), агар иш юритишда вакил иштирок этаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва унинг манзили, шунингдек маъмурий иш юритишда иштирок этувчи учинчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар; 5) маъмурий иш юритишда иштирок этувчи шахсларнинг келганлиги ҳақидаги маълумотлар; 6) маъмурий иш юритишда иштирок этувчи шахсларни хабардор қилиш ва уларнинг мажлисга келмаганлиги сабаблари тўғрисидаги маълумотлар; 7) маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари тушунтириб берилганлиги ҳақидаги маълумотлар; 8) маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки маъмурий ишни кўриб чиқаётган коллегиал орган раислик қилувчисининг ушбу ишни кўриб чиқиш жараёнида қабул қилинадиган процессуал ҳужжатлари; 9) маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахсларнинг аризалари ва илтимосномалари ҳамда уларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар; 10) тақдим этилган далиллар, экспертларнинг ёзма хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари ва ҳоказо ҳақидаги маълумотлар; 11) маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахсларнинг тушунтиришлари, гувоҳларнинг кўрсатувлари, экспертларнинг ўз хулосалари юзасидан оғзаки тушунтиришлари, мутахассисларнинг фикрлари, ёзма ва ашёвий далилларни кўздан кечириш маълумотлари. Маъмурий иш юритишда иштирок этувчи манфаатдор шахслар ўзлари муҳим деб ҳисоблайдиган ҳолатларни мажлис баённомасига киритиш хусусида илтимос қилишга ҳақли. Маъмурий иш якка тартибда кўриб чиқилганда мажлис баённомаси маъмурий органнинг ишни кўриб чиқаётган мансабдор шахси ва мажлис котиби томонидан имзоланади. Маъмурий иш коллегиал орган томонидан кўриб чиқилган тақдирда баённома раислик қилувчи ва мажлис котиби томонидан имзоланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.