«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун

44-modda. Маъмурий органга ариза бериш учун зарур ахборотни тақдим этиш

(44-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Маъмурий органга ариза бериш учун зарур бўлган ахборот маъмурий органнинг мансабдор шахси ёки ахборотни тақдим этиш ўз ваколатига киритилган бошқа ходими томонидан тақдим этилади. Маълумотнома тарзидаги ахборот қоида тариқасида: аризанинг шаклига; аризанинг мазмунига; ариза бериш учун зарур ҳужжатлар рўйхатига; аризанинг шакли ва мазмунига доир талабларни бузиш оқибатларига; ҳужжатларни қабул қилиш ва бериш вақтига; аризани кўриб чиқиш муддатлари ва тартибига; маъмурий ва процессуал ҳужжатлар ҳамда ҳаракатлар устидан шикоят қилиш тартибига оид масалалар юзасидан тақдим этилади. Маъмурий орган аризалар намуналаридан ва маъмурий иш юритиш билан боғлиқ бўлган хизмат варақаларидан (бланкалардан), шунингдек уларни тўлдириш, шу жумладан маъмурий органнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали тўлдириш бўйича йўриқномалардан фойдаланишни таъминлаши шарт. Маъмурий орган аризачига қонунчиликка мувофиқ зарур ёрдам кўрсатиши шарт.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

NIMANI ANGLATADI Маъмурий органга ариза берганда, шахс керакли маълумот ва ҳужжатларни тақдим этиши керак. Маъмурий орган ўз вазифасидаги ходимлар орқали ушбу маълумотларни қабул қилади. Орган аризачига қоида, намуна ва бланкалар орқали ёрдам кўрсатиши, шикоят қилиш йўлини тушунтириши керак. KIMGA TEGISHLI Бу қоида маъмурий органларга ва аризачи бўлган барча шахсларга тегишли. AMALDA Сиз ишчи ҳолатини ўзгартириш учун ишчи биржасига ариза бераяпсиз. Биржа ходими сизга қайси ҳужжатлар керак эканини, аризани қандай тўлдириш керак эканини тушунтириб, намуна бланкасини беради. Ҳужжатларни веб-сайтдан ҳам юклаб олиш мумкин.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.