«Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги қонун

42-modda. Аризанинг мазмуни ва унга қўйиладиган талаблар

(42-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Маъмурий органга бериладиган аризада қуйидаги маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ариза берилаётган маъмурий органнинг номи; 2) аризачи — жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, унинг яшаш жойи, агар аризачи юридик шахс бўлса — унинг номи ва жойлашган ери (почта манзили), шунингдек агар ариза вакил томонидан берилаётган бўлса, вакилнинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми) ва манзили; 3) аризачининг талаби; 4) аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг рўйхати (агар бундай ҳужжатлар мавжуд бўлса); 5) ариза берилган сана. Ариза аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Агар ариза вакил томонидан берилган бўлса, унга ишончноманинг ёки вакилнинг ваколатларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши керак. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг манфаатларини кўзлаб берилган аризада ушбу моддада кўрсатилган маълумотлардан ташқари ўз манфаати ҳимоя қилинаётган шахснинг номи (фамилияси, исми, отасининг исми), унинг манзили (почта манзили) ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ахборот кўрсатилган бўлиши керак. Ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатларга нисбатан қонунчиликда бошқа талаблар ҳам назарда тутилган бўлиши мумкин. Маъмурий орган аризачидан қонунчиликда назарда тутилмаган ахборотни ёки ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга, шунингдек аризага ва унга илова қилинган ҳужжатларга нисбатан талаблар қўйишга ҳақли эмас. Электрон шаклда бериладиган аризаларда аризачининг электрон манзили ҳамда ягона идентификатори, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда эса электрон рақамли имзо ва бошқа реквизитлар кўрсатилиши керак. Аризада электрон манзилнинг кўрсатилганлиги аризачининг хабарларни ахборот тизими орқали қабул қилишга бўлган розилигидир. Жисмоний ва юридик шахслар аризаларни оғзаки шаклда беришга ҳам ҳақли, бундан қонунчиликда тўғридан-тўғри тақиқланган ҳоллар мустасно.
lex.uz’dagi asl matn

Oddiy tilda

АРИЗАНИНГ МАЗМУНИ ВА ТАЛАБЛАРИ Нимани англадади Аризачи маъмурий органга ўзининг талабини ёки шикоятини расмий қағазда ёки электрон шаклда берадиган ҳужжатдир. Аризада аризачи, органнинг номи, талаб ва қўллаб-қувватловчи ҳужжатлар кўрсатилиши керак. Ариза аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Кимга тегишли Бу талаб маъмурий органларга ариза берадиган барча жисмоний ва юридик шахсларга тегишли. Аmalда Сиз ишчи ҳақида шикоят қилмоқчи бўлсангиз, аризада ўзингизнинг фамилияси, манзилингиз, талабингиз ва далилларни кўрсатиб, имзо қўйиб маъмурий органга топширасиз. Агар вакил орқали берсангиз, унинг ишончномасини қўшиб қўйишингиз керак.

Izoh sun’iy intellekt tomonidan tayyorlangan, rasmiy sharh emas.

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.