«Ma'muriy tartib-taomillar to'g'risida»gi qonun

40-modda. Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар

(40-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январдаги ЎРҚ-600-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.01.2020 й., 03/20/600/0023-сон)

Маъмурий ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ харажатлар маъмурий иш юритишни амалга оширувчи маъмурий орган зиммасида бўлади. Маъмурий иш юритишда қўшимча ҳаракатларни амалга ошириш, шу жумладан маъмурий ишни ҳал қилишга кўмаклашувчи шахсларнинг иштирок этиши билан боғлиқ харажатлар ҳақини тўлаш ушбу ҳаракатлар маъмурий иш юритишнинг қайси иштирокчилари илтимосномаси бўйича амалга оширилган бўлса, ўша иштирокчининг зиммасида бўлади. Маъмурий органларга бериладиган аризалардан қонунда белгиланган тартибда ва миқдорда давлат божи ёки йиғим ундирилиши мумкин. Йиғимнинг миқдори маъмурий ишни кўриб чиқиш чоғида маъмурий орган сарфлаган харажатлар доирасида белгиланади. Маъмурий шикоятлар учун давлат божи ва йиғим ундирилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.