Маъмурий орган қуйидаги ҳолларда маъмурий иш юритишни тугатиши шарт:
маъмурий иш маъмурий органда кўриш учун тегишли бўлмаса;
маъмурий иш юритишнинг айни бир иштирокчилари иштирокидаги, айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича маъмурий иш юқори турувчи маъмурий органнинг ёки суднинг иш юритувида бўлса;
маъмурий иш ваколатли маъмурий органга қайта юборилган бўлса ёки маъмурий иш юритишнинг айни бир иштирокчилари иштирокидаги, айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича маъмурий иш мазкур ишни ҳал қилишга ваколатли бўлган бошқа маъмурий органнинг иш юритувида бўлса;
ушбу маъмурий органда маъмурий иш юзасидан маъмурий иш юритишнинг айни бир иштирокчилари билан, айни бир предмет ва айни бир асослар бўйича маъмурий ҳужжат қабул қилинган бўлса;
ариза ёки маъмурий шикоят уни тақдим этган шахс томонидан чақириб олинса;
маъмурий иш юритиш иштирокчисининг ҳуқуқий мақоми (ҳуқуқий ҳолати) ўзгариши натижасида маъмурий иш бўйича маъмурий ҳужжатни қабул қилиш мумкин бўлмай қолса;
маъмурий иш юритишни тамомлаш учун иштироки зарур бўлган манфаатдор шахслар узрсиз сабабларга кўра келмаса;
манфаатдор шахс мавжуд бўлмаса ва мазкур ҳолатда ишда иштирок этувчи жисмоний шахс вафот этганлиги ёки юридик шахс тугатилганлиги натижасида ҳуқуқий ворисликка йўл қўйилмаса.
Маъмурий ишни юритиш қонунчиликка мувофиқ бошқа асосларга кўра ҳам тугатилиши мумкин.
Маъмурий иш юритишни тугатиш процессуал ҳужжат билан расмийлаштирилади.
Маъмурий иш юритишни тугатиш ҳақидаги хабар манфаатдор шахсларга бир иш куни ичида юборилади.
lex.uz’dagi asl matn«Ma'muriy tartib-taomillar to'g'risida»gi qonun
39-modda. Маъмурий иш юритишни тугатиш
(39-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.