Агар қонунчиликда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, маъмурий орган мумкин қадар қисқа муддатларда, аммо ариза маъмурий органда рўйхатга олинган кундан эътиборан, маъмурий ҳужжат маъмурий орган ташаббуси билан қабул қилинадиган тақдирда эса, адресат маъмурий иш юритиш бошланганлиги тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган кундан эътиборан ўттиз иш кунидан кечиктирмай маъмурий ишни кўриб чиқади ва маъмурий ҳужжатни қабул қилади.
Маъмурий органларнинг ташаббуси билан маъмурий ҳужжатларни қабул қилишнинг энг кўп муддатлари қонунчиликда белгиланади.
Маъмурий иш юритиш муддати қонунда назарда тутилган ҳолларда маъмурий орган томонидан узайтирилиши мумкин.
Маъмурий иш юритиш муддатининг ўтиши ариза маъмурий органда рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади, маъмурий ҳужжатни маъмурий органнинг ташаббусига кўра қабул қилиш учун эса ушбу муддатнинг ўтиши адресат маъмурий иш юритиш бошланганлиги ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган кундан эътиборан бошланади.
Агар ариза тааллуқлилиги бўйича ваколатли маъмурий органга қайта юборилган бўлса, маъмурий иш юритиш муддатининг ўтиши маъмурий иш тегишли ваколатли органга келиб тушиб, рўйхатга олинган кундан эътиборан бошланади.
Маъмурий иш юритиш муддатлари кунлар, ойлар ва йиллар билан ҳисобланади.
Агар маъмурий иш юритиш муддати дам олиш (байрам) кунида тугаса, шу кундан кейинги иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
lex.uz’dagi asl matn«Ma'muriy tartib-taomillar to'g'risida»gi qonun
36-modda. Маъмурий иш юритиш муддатлари
(36-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.