Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

94-modda. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза

Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза судга ариза (шикоят) билан бир вақтда ёки иш юритиш жараёнида берилиши мумкин. Дастлабки ҳимоя тўғрисидаги аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: 1) ариза берилаётган суднинг номи; 2) тарафларнинг номлари (фамилияси, исми ва отасининг исми), жойлашган ери (почта манзили) ёки яшаш жойи; 3) талаб предмети; 4) дастлабки ҳимоя чорасини кўриш зарурлигининг асослантирилганлиги; 5) аризачи кўришни сўраётган дастлабки ҳимоя чорасининг тури; 6) илова қилинаётган ҳужжатларнинг рўйхати. Аризада бошқа маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги ариза аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Вакил томонидан имзоланган аризага ишончнома ёки унинг аризани имзолашга бўлган ваколатини тасдиқловчи бошқа ҳужжат илова қилинади. Дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги илтимоснома аризада (шикоятда) баён этилиши мумкин. Агар дастлабки ҳимоя чораларини кўриш тўғрисидаги илтимоснома аризада (шикоятда) баён этилса, мазкур илтимосномада ушбу модда иккинчи қисмининг 4 ва 5-бандларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилган бўлиши керак.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.