Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

74-modda. Ёзма далиллар

(74-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар, шартномалар, маълумотномалар, амалий ёзишмалар, шу жумладан факсимил, электрон ёки бошқа алоқа воситасида ёхуд ҳужжатнинг ишончлилигини аниқлаш имконини берувчи бошқа усулда олинган ўзга ҳужжатлар ва материаллар ёзма далиллардир. Ёзма далиллар асл нусхада ёки тегишли тарзда тасдиқланган кўчирма нусхада тақдим этилади. Агар кўрилаётган ишга ҳужжатнинг фақат бир қисми алоқадор бўлса, унинг тасдиқланган кўчирмаси тақдим этилиши мумкин. Иш ҳолатлари қонунчиликка мувофиқ ҳужжатларнинг фақат асл нусхалари билан тасдиқланиши лозим бўлса, шунингдек бошқа зарур ҳолларда суднинг талаби билан уларнинг асл нусхалари тақдим этилади. Судга тақдим этиладиган, тўлиқ ёки қисман чет тилида тузилган ёзма далилларга уларнинг тегишли тарзда тасдиқланган таржималари илова қилинади. Чет давлатда олинган ҳужжат, агар у қонунчиликда белгиланган тартибда легаллаштирилган бўлса, судда ёзма далил деб тан олинади. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган ҳолларда чет давлатда олинган ҳужжат легаллаштирилмасдан судда ёзма далил деб тан олинади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.