Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

72-modda. Исботлашдан озод қилиш асослари

Ишнинг маъмурий суд томонидан барчага маълум деб топилган ҳолатларини исботлаш талаб этилмайди. Маъмурий суднинг илгари кўрилган иш бўйича қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори билан аниқланган ҳолатлар суд шу шахслар иштирок этаётган бошқа ишни кўраётганида янгидан исбот қилинмайди. Фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бошқа ишни кўраётган маъмурий суд учун фуқаролик ишлари бўйича суднинг ёки иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорида аниқланган ва ишда иштирок этувчи шахсларга дахлдор бўлган ҳолатларга доир масалалар бўйича мажбурийдир. Жиноят ишлари бўйича суднинг қонуний кучга кирган ҳукми муайян ҳаракатлар содир этилганлиги ёки содир этилмаганлиги ва улар кимлар томонидан содир этилганлиги масалалари бўйича маъмурий суд учун мажбурийдир.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.