Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

61-modda. Вакилнинг ваколатларини расмийлаштириш

(61-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Вакилнинг ваколатлари қонунга мувофиқ берилган ва расмийлаштирилган ишончномада кўрсатилган бўлиши керак. Фуқаролар томонидан бериладиган ишончномалар нотариуслар ёки нотариал ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахслар томонидан тасдиқланади. Давлат бошқаруви органларининг, мансабдор шахснинг вакиллари тегишли орган раҳбарининг ёки мансабдор шахснинг имзоси билан бериладиган ишончнома бўйича иш олиб боради. Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, имзо юридик шахснинг муҳри билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланади. Юридик шахсларнинг раҳбарлари судга ўз хизмат мавқеини ёки ваколатларини тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этади. Адвокатнинг ваколатлари қонунчиликда белгиланган тартибда тасдиқланади.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.