Мутахассис сифатида чақирилган шахс: қандай мақсадда чақирилганлигини билиш; агар тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлмаса, иш юритишда иштирок этишни рад қилиш; суднинг рухсати билан процессуал ҳаракат иштирокчиларига саволлар бериш; процессуал ҳаракат иштирокчиларининг эътиборини ўзининг далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашда, илмий-техника воситаларини қўллашда, экспертиза тайинлаш учун материаллар тайёрлашда кўмаклашиш чоғидаги ҳаракатлари билан боғлиқ ҳолатларга қаратиш; ўзи иштирок этган процессуал ҳаракат баённомаси, шунингдек суд мажлиси баённомасининг тегишли қисми билан танишиш ва унинг иштирокида амалга оширилган ҳаракатларнинг кечиши ҳамда натижалари қайд қилинишининг тўлиқлиги ва тўғрилиги хусусида баённомага киритилиши лозим бўлган арзлар ва фикрларни билдириш; агар иш юритишда иштирок этиш унинг хизмат вазифалари доирасига кирмаса, процессуал ҳаракатларни амалга оширишдаги иштироки билан боғлиқ харажатларнинг ўрни қопланиши ва бажарган иши учун пул мукофоти олиш ҳуқуқига эга.
Мутахассис сифатида жалб этилган шахс: суднинг чақируви бўйича келиши; процессуал ҳаракатларни амалга оширишда ва суд муҳокамасида махсус билим, кўникмалардан ва илмий-техника воситаларидан фойдаланган ҳолда иштирок этиши; маслаҳатлар бериши ва ўзи бажараётган ҳаракатлар юзасидан тушунтиришлар бериши; ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслиги шарт.
Агар мутахассис суд узрсиз деб топган сабабларга кўра суднинг чақируви бўйича келмаса, шунингдек маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса, унга нисбатан ушбу Кодексда белгиланган тартибда жарима солиниши мумкин.
Жарима солиниши мутахассисни келиш ва маслаҳатлар (тушунтиришлар) бериш мажбуриятидан озод қилмайди.
lex.uz’dagi asl matnМаъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс
55-modda. Мутахассиснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
(55-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрдаги ЎРҚ-1084-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.09.2025 й., 03/25/1084/0874-сон)
Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?
Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing
Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.
Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.