Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс

51-modda. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Гувоҳ адвокатнинг юридик ёрдамидан фойдаланиш, маъмурий суд иши юритилаётган тилни билмаса ёки етарли даражада билмаса, ўз она тилида кўрсатувлар бериш ва бу ҳолда таржимон хизматидан фойдаланиш, кўрсатувларини ўз қўли билан ёзиб бериш, кўрсатувлар беришда ёзма қайдлар ва ҳужжатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Гувоҳ суднинг чақирувига биноан келиши, иш юзасидан ўзи хабардор бўлган маълумотлар ва ҳолатлар ҳақида тўғри кўрсатувлар бериши, судья ва ишда иштирок этувчи шахсларнинг саволларига жавоб бериши, суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шарт. Гувоҳ била туриб ёлғон кўрсатувлар берганлик учун жиноий жавобгар бўлади, суд томонидан бу ҳақда огоҳлантирилиб, тилхат олинади. Ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Қонунга мувофиқ касбий бурчини бажариши жараёнида ўзига маълум бўлиб қолган маълумотлар ва ҳолатлар юзасидан кўрсатув беришни рад қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан кўрсатув бериш мажбурияти татбиқ этилмайди.
lex.uz’dagi asl matn

Sizning vaziyatingiz shu moddaga mos keladimi?

Bepul so‘rang — vaziyatingizni o‘z so‘zlaringiz bilan yozing

Bepul rejada oyiga 10 ta savol. Karta talab qilinmaydi.

Matn lex.uz’dan olingan. Bu sahifa ma’lumot uchun bo‘lib, rasmiy huquqiy xulosa emas — murakkab holatlarda advokatga murojaat qiling.